Руминия бош вазири карантинга кетди
Руминия бош вазири лавозимини бажараётган Людовик Орбан коронавирус аниқланган сенатор билан мулоқотда бўлгандан кейин карантинга кетишга қарор қилди.
“Мен карантинга кетмоқдаман ва ўз мажбуриятларимни масофадан бажараман”, деб айтган Орбан журналистларга.
Таъкидланишича, Орбан 9 март куни коронавирусга учраган сенатор иштирок этган учрашувга ташриф буюрган.
Коронавирусга нафақат Орбан, балки бир қатор вазирлар ҳам текширилмоқда. Агар текширув натижаларига кўра яна касалланиш ҳолатлари аниқланса, унда бутун ҳукумат карантинга жўнатилиши мумкин.
Бундай вазият Руминияда сиёсий инқироз авж олган бир вақтда юз берди. Ўтган ой Орбан ҳукумати парламент ишончсизлик билдиргандан кейин истеъфога жўнатилганди.
Айни вақтда Руминияда коронавирусга чалинганлар 70 кишини ташкил қилмоқда. Мамлакатда таълим ва маданият муассасалари ёпилган. Бир қатор давлатлар, жумладан Хитой ва Италиядан учиб келганлар икки ҳафталик карантиндан ўтишлари керак.
Мавзуга оид
23:05 / 19.10.2024
Ҳаво маконининг бузилиши: Руминия қирувчи самолётларни ҳавога кўтарди
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
20:12 / 27.09.2024
Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
23:30 / 17.09.2024