Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Россия ва Туркиянинг мувофиқлаштириш маркази ишлашни бошлади
Суриянинг Идлиб вилоятида Россия ва Туркиянинг ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштириш маркази ишлашни бошлади.
Бу ҳақда Россиянинг Суриядаги қарама-қарши томонларни яраштириш маркази раҳбари контр-адмирал Олег Журавлёв маълум қилди. Таъкидланишича, ушбу марказ ўт очишни тўхтатиш режимини ва биргаликдаги патруллашни таъминлаш учун зарур.
13 март куни Туркия ва Россия Анқарада Идлибдаги вазиятни тартибга солиш бўйича келишувни имзолади. Икки давлат 15 мартдан Ҳасака ва Ҳалабни боғловчи М4 трассасида биргаликдаги патруллашни бошлайди.
Идлибдаги вазият январда кескинлашганди. Ўшанда ўт очишни тўхтатиш режими бузилган.
5 март куни кўп соатлик музокаралардан кейин Россия ва Туркия Идлибдаги вазиятни тартибга солиш бўйича меморандум имзолаган. Москвада ўтган учрашувда томонлар ўт очишни тўхтатиш режимини киритиш, хавфсизлик йўлагини ташкил этиш ва биргаликдаги патруллашни бошлашга келишиб олган.
Мавзуга оид
15:55
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
18:11 / 12.06.2026