Бугун, 15 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларга бағишлаган матбуот анжумани ўтказилди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда қуйидаги чоралар белгиланди:
Оммавий тадбирлар
Барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз байрами доирасидаги умумхалқ сайллари бекор қилинди. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати тўхтатилди.
Ҳукумат мамлакатдаги барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича мурожаат билан чиққан - жума намозлари тўхтатилиши мумкин.
Вабо сингари юқумли ва ҳаёт учун хавфли касалликлар борасида Ислом таълимоти қандай?
Шунингдек, мамлакатдаги барча кинотеатрлар фаолияти вақтинча тўхтатиб турилади, концертлар қолдирилади.
Транспорт
16 март кунидан эътиборан жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади. Шу билан биргаликда, темир йўл орқали йўловчи ташишга уч кун давомида рухсат берилади. Бу қарор айни вақтда Россия ва бошқа давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон поездларининг қайтиб келиши билан боғлиқ.
Ўз навбатида хориждаги Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш учун давлат чегарасидан ўтиш тақиқланмайди, Ўзбекистондаги хорижликлар учун ҳам ўз ватанларига қайтишларига рухсат берилади.
Ўзбекистон хорижда қолиб кетган фуқароларини чартер рейслар орқали эвакуация қилиши мумкин.
Uzbekistan Airways халқаро йўналишлардаги барча қатновларни бекор қилди. Тўлиқ рўйхат
Соғлиқни сақлаш соҳаси
Хориждан олиб келинадиган фуқаролар Тошкент вилоятидаги санаторийларда карантинга жойлаштирилади.

















