Бу ҳақда G1 портали хабар берди. 

Маълум қилинишича, маҳбуслар ярим очиқ турдаги ахлоқ-тузатиш колониясидан турма ходимларини гаровга олгандан кейин қочиб кетган. Таъкидланишича. колонияда ходимлар ҳали ҳам гаровда ушлаб турилибди, полиция уларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Полиция қочоқ маҳбусларни тутиш учун ён-атрофни тинтишни бошлади.

Порталнинг таъкидлашича, Бразилия қонунчилигига кўра ярим очиқ турдаги ахлоқ-тузатиш муассасаларида қуролланган соқчилар кўзда тутилмаган.