Асосан Тошкент молия институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ислом академияси, Тошкент давлат техника университети талабалари вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат маркази» биноси ҳудудидан тезюрар автобусларда манзилларига жўнатилди.
Айни вақтга қадар 30 000 нафарга яқин талаба марказлаштирилган тартибда Тошкент шаҳридан ўзлари яшайдиган вилоятларга жўнаб кетди.

«Талабаларга қулайлик яратиш мақсадида марказ биносида имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилди ва бир вақтнинг ўзида автобусларда кетиш имконияти яратилди», – дейилади хабарда.


Жараён барча талабаларни ўз манзилларига кузатишни қамраб олади ва 16 мартда ҳам давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 16 мартдан эътиборан ҳам давлат, ҳам нодавлат ОТМларда ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилди.
Талабалар икки ҳафталик таътилга чиқарилди (батафсил)





















