Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ ўқитувчиларининг ярми таътилга чиқарилади
Коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича карантин тадбирлари доирасида олий таълим муассасаларининг 50 фоиз ўқитувчилари таътилга чиқарилади.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидовга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Вазирнинг айтишича, ҳозирда ОТМлардаги кафедраларга 50 фоиз ўқитувчилари таътилга чиқариб юбориш бўйича тавсия хатлари юборилган.
«Ўзбекистондаги карантин тадбирларининг қанча муддат давом этишини инобатга олиб, ўқитувчиларнинг кейинги қисми ҳам таътилга чиқарилиши мумкин. Бунда балки ўқитувчилар етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида уларга 24 кундан икки марта таътил берилар», – деди Мажидов 17 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Маълумот учун, ўқитувчилар оладиган таътил 48 кунни ташкил қилади.
Вазирнинг сўзларига кўра, ёзги дарс жараёнларида ўқитувчиларни етказиш нуқтайи назаридан вазирлик томонидан барча прогнозларни ишлаб чиқилмоқда.
«Нега ҳозир 50 фоиз ўқитувчини биз таътилга юборяпмиз? Чунки унинг кафедрада қиладиган иши жудаям кўп.
Биринчидан, ўзи одатда апрел ойидан бошлаб ўқитувчи кейинги ўқув йили учун материалларини тайёрлаши керак. Шунинг учун апрель ойларидан олий ўқув юрти кейинги ўқув йилини режалаштиришни бошлайди.
Бунда кейинги ўқув йилида қайси ўқитувчининг қайси фанлардан дарс беришини аниқлаш бошланади. Бу аниқ бўлгач, ўқитувчи унинг дастурини ишлаб чиқиши керак. Бундан ташқари, ишчи ўқув дастури, ўзи дарс берадиган фани бўйича материалларни тўплаши керак.
Олий таълимда бир хил материални ҳар йили бериб бўлмайди.
Мана ҳозиргина Шерзод ака айтганидек (Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов назарда тутилмоқда – таҳр.), таълим муассасаларидаги техник ходимлар олиб қолинади. Улар муассасадаги ҳозирги ҳолатни сақлаб туриш учун қолдирилади», – деди Ином Мажидов.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
13:37 / 14.01.2021
Манба: Ином Мажидов Миллий университетга ректор бўлиши кутилмоқда
22:20 / 13.01.2021