Самарқанддаги «самосуд» ҳолати бўйича расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда тунда учрашувга чиққан йигит ва қизни ҳақоратлаб, уларни урган шахслар акс этган видео тарқалди
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотига кўра, "самосуд" жорий йилнинг 3 март куни содир бўлган. Ўша куни соат тахминан 21:00лар атрофида Самарқанд шаҳар, “Жомий” маҳалласида яшовчи фуқаро (қиз бола) Б.М.нинг қўл телефонига Тойлоқ тумани, “Нурли йўл” маҳалласида яшовчи 1999 йилда туғилган О.А. қўнғироқ қилиб, биргаликда сайр қилишни таклиф қилади. Таклифга рози бўлган Б.М. синглиси М.Б. билан яшаш уйи олдидаги кўчага чиқади.
О.А. учрашувга маҳалладоши 1996 йилда туғилган Х.Д.нинг машинасида бориб, ҳаммаси биргаликда Тойлоқ тумани, “Нурли йўл” маҳалласида жойлашган, ҳозирги кунда Туркия давлатида бўлган фуқаро “А”га тегишли бўлган уйга боришади.
Ичкаридаги шовқинни эшитган қўшнилар Қ.С., Н.А., Қ.А., Б.Ф., О.А., Х.Д. уйга киришади. Фуқаро Қ.С. қизларни ҳақоратлаб, юзига тарсаки уриб, ўзбошимчалик билан жазоламоқчи бўлади. Шу вақтда қолган фуқароларнинг бир нечтаси ҳолатни видеотасвирга олиб, тунги вақтда хонадонда бақир-чақир қилишади.
Мазкур ҳолатдан хабар топган маҳалла фуқаролар йиғини раиси жанжалнинг олдини олиш мақсадида фуқароларни тарқатиб юборади.
Самарқанд вилояти ИИБ ходимларининг олиб борган дастлабки текширувлари натижасида фуқаролар Қ.С., Н.А., Қ.А., Б.Ф., О.А., Х.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси, 52-моддаси 2-қисми, 183-моддалари билан маъмурий баённомалар тузилиб, тегишли тартибда қонуний қарор қабул қилишлик учун Тойлоқ тумани Маъмурий ишлар бўйича судига юборилди.
Фуқаро Қ.С. қонунни яхши билмаслигини, бу каби ҳаракатлар бошқа қайтарилмаслигини маълум қилиб, қизларни ҳақорат қилганлиги, уларга нисбатан қилган бошқа ҳаракатларидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди. Ҳолат юзасидан якуний қарорни суд органи қабул қилади.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан “самосуд” қилиш орқали содир этилаётган ҳаракатлар жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирган.
“Агарда сиз маҳаллангизда, кўчангизда ёки бошқа ҳолатларда бу каби вазиятларга дуч келсангиз, зудлик билан ички ишлар органларига хабар беринг”, - дейилади Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотида.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024