Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тахмина Турдиалиева 2020 йил 18 мартдаги вилоят ҳокими қарорига кўра вазифасига киришган. У Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тамомлаган. Шунингдек, Хитойдаги Ухан техника университети ҳамда Хуанжун илм-фан ва технология университетларида таълим олган.
«Yacademy» ёш архитекторлар академиясида малака оширган Турдиалиева тайинловга қадар Хитойнинг «Cube design» архитектура корхонасида фаолият юритаётган эди.















