Ирригация ва мелиорация объектларини қуриш учун субсидиялар қандай берилади?
Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тасдиқланди
Президентнинг 17.06.2019 йилдаги ПФ-5742-сон Фармони билан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун талаб этилаётган маблағлар, 2019-2029 йиллардаги Инвестиция дастури доирасида давлат бюджетидан мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган маблағларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча равишда ажратилиши белгиланган. Республиканинг ҳар бир ҳудуди бўйича 2020-2030 йилларда туманлар (шаҳарлар) кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, ҳисобот йилида қуриладиган ва реконструкция қилинадиган объектларнинг манзилли рўйхати 1 февралга қадар шакллантирилади ҳамда Сув хўжалиги вазирлигида 1 апрелга қадар тасдиқланади. Тасдиқланган рўйхат 15 апрелга қадар ОАВда ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг веб-сайтларида жойлаштирилади.
Бундай лойиҳаларни амалга оширишни хоҳловчилар (республика фуқаролари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, резидентлар) инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик (ДХШ) тўғрисида битим тузиб, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларига доир харажатларни қоплаш учун компенсация олишлари мумкин. Мазкур ҳолатда Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ 50 БҲМдан (субсидия) ошмаган ҳолда бирйўла қопланади Харажатларнинг қолган қисми инвесторнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Инвестиция шартномасида ёки ДХШ тўғрисидаги битимда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари рўйхати ва унга талаб этиладиган маблағлар дастлабки миқдори;
бизнес лойиҳа;
ҳар бир гектар ерга ажратиладиган субсидияларнинг БҲМга каррали миқдори ва бошқа мажбуриятлар.
Лойиҳа ташаббускори ишлар якунланганидан кейин субсидия олиш учун Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ариза-талабнома;
амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар);
туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раислигида тасдиқланадиган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси.
Келиб тушган ҳужжатлар 3 иш куни ичида кўриб чиқилади ва Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этилади, у ерда худди шундай муддатда харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар лойиҳа ташаббускорининг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг илмий асосланганлиги ўрганилади
Ўзбекистон | 18:39
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
Мавзуга оид
11:33 / 21.01.2025
Камбағал оилалар аъзоларига субсидия ажратилади
15:14 / 15.01.2025
Ҳудудларда кичик отеллар қурилишига субсидиялар ажратилади
17:34 / 13.01.2025
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи суви ҳажмини 42 фоизга оширди
14:14 / 18.12.2024