Малайзиялик сайёҳлар Ўзбекистонда коронавирус тарқатгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритилди
Малайзиядан 27 кишилик сайёҳлар гуруҳи 13 март куни Ўзбекистонга кириб келган ва улар Тошкент, Қарши, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлишган. Улардан бирида касалликка хос белгилар кузатилган.
Ижтимоий тармоқларда Малайзиядан коронавирусга чалиниб келган сайёҳлар Ўзбекистонда бу касалликни бошқаларга тарқатгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди. Вазиятга Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан боғландик:
– Чиндан ҳам Малайзиядан 27 кишилик сайёҳлар гуруҳи 13 март куни Ўзбекистонга кириб келган ва улар Тошкент, Қарши, Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлишган. 18 март куни улар поездда Самарқанддан Тошкент томон келаётган пайтларида меҳмонлардан бирида касалликка хос белгилар – тана ҳарорати ошиши, томоқ оғриғи, умумий ҳолсизлик кузатилган.
Бу бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар берилганидан сўнг шифокор ва эпидемиологлардан иборат махсус гуруҳ уларни кутиб олган. Бемор 18 март куни соат 20:00да “Тошкент” вокзалидан зудлик билан Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасида тиббий назорат учун ётқизилган.
Вагонда бўлган 26 нафар Малайзия фуқаролари махсус ажратилган жойда карантинга ётқизилди ва улардан ҳам текшириш учун намуналар олинди.
Шукрки, у беморга коронавирус юққанлиги тасдиқланмади, қолган 26 нафар меҳмонда ҳам бу касаллик аниқланмади. Шундан сўнг бугун тонгда барча меҳмонлар ўз юртларига кузатиб қўйилдилар.
Малайзиялик меҳмонлар шифокорларимизнинг уларга кўрсатган эътиборидан, барча чора-тадбирлар ўз вақтида ва тартиб билан ўтказилганидан мамнун эканликларини билдирдилар ҳамда жараёнда иштирок этганларни халқаро алоқалар қайта тикланганидан сўнг ўз юртларига боришга таклиф этдилар – деди Kun.uz мухбири билан суҳбатда вазирликнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев.
Мавзуга оид
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:10 / 21.10.2024
Ўзбекистон Малайзия билан СИ соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатади
11:40 / 18.10.2024