Фуқаролардан Бўстонлиқ туманига бормаслик сўралди
Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина шу жойда рўйхатда турувчи маҳаллий аҳолига рухсат этилади
Республикада коронавирусга қарши олиб борилаётган кураш доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланган ва дам олиш масканларида дезинфекциялаш ишлари бошланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Шу муносабат билан, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ барча фуқаролардан, махсус профилактик тадбирлар тугагунига қадар, Бўстонлиқ туманига бормасликни ҳамда юзага келган вазиятни тўғри баҳолашни сўраб қолган.
Бўстонлиқ тумани ҳудудида ҳаракатланишга фақатгина шу жойда рўйхатда турувчи маҳаллий аҳолига рухсат этилиши айтилган.
Аввалроқ, фуқароларга дала ҳовлиларга боришдан тийилиб туриш тавсия этилганди.
Мавзуга оид
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024
«Аукцион ўйинлари» орқали Бўстонлиқдан ер олиб бериш учун 1,5 миллион доллар талаб қилган фуқаро ушланди
13:07 / 05.09.2024
Бўстонлиқда очиқ дала майдонида ёнғин содир бўлди
10:30 / 29.08.2024