Вазирлар Маҳкамасининг “Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, Самарқанд давлат университетининг асосан педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Самарқанд давлат университетининг Педагогика институти ташкил этилган.
Белгиланишича, Институт Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 166-уй ҳамда Даҳбет кўчаси, 18-уй манзилида жойлашган Самарқанд давлат университетининг бино ва иншоотларини (мавжуд жиҳоз ва мебеллари билан) тегишли ҳудуди билан биргаликда Институт балансига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Белгиланишича:
Институтда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабалар контингенти Университетнинг асосан педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида шакллантирилади;
ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизими йўлга қўйилади;
талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Институт Университетнинг ўқув ва илмий лабораторияларидан, спорт иншоотларидан ҳамда ахборот-ресурс марказидан режалаштирилган дарс жараёнларига таъсир этмаган ҳолда бепул фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини ишлаб чиқишда институтга талабалар қабул қилишни назарда тутади, кейинги йилларда қабул кўрсаткичлари вилоят корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиши таъминланади.
Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:















