Жаҳон | 11:28 / 30.03.2020
37063
1 дақиқада ўқилади
65 йил бирга умргузаронлик қилган жуфтлик коронавирус сабабли бир кунда ҳаётдан кўз юмди
АҚШнинг Чикаго шаҳрида яшаб, 65 йил бирга умргузаронлик қилган жуфтлик коронавирус сабабли бир кунда ҳаётдан кўз юмди.
Бу ҳақда қарияларнинг набираси Стивен Нэш хабар қилган.
Узоқ йиллар бирга бўлган эр-хотин коронавирусга чалинганлик сабабли бир неча соатлик фарқ билан ҳаётдан кўз юмишган.
Стивен Нэшнинг таъкидлашича, унинг бобоси ва бувиси АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолатлари кескин кўпайиб кетган кунда вафот этишган.
“Мен бобом ва бувимни коронавирус сабабли 24 соат ичида йўқотдим. Ўз яқинларингизни маҳкамроқ қучинг”, деб ёзган Нэш Twitter’да. У бобоси ва бувиси суратларини эълон қилиб, улар ортидан 6 фарзанд ва 18 набиралари қолганини ёзган.
Мавзуга оид
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024