Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Карантин даврида пластик карталар билан муаммо бўлмайди» — МБ
Республикада транспорт қатновига бир қатор чекловлар бўлиб турган вазиятда пластик карталардан фойдаланишда муаммо юзага келмайди, бунинг учун етарли ресурслар мавжуд, деб маълум қилди Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Обидов.
Ҳусанхўжа Обидов Фото: KUN.UZ
Марказий банк вакилига кўра, пластик карталардан фойдаланиш ва улардаги маблағларни нақд пулга айлантириш бўйича тўсиқлар мавжуд эмас.
Марказий банк томонидан бу бўйича тизимли мониторинг ташкил этилган.
«Шаҳар бўйлаб транспорт ҳаракати вақтинча чекланганига қарамай, барча банкоматлар етарли даражада нақд пул билан таъминланган. Уларда етарли пул захираси мавжуд.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларида тўлов терминалларининг доимий асосда ишлаб туриши бўйича ҳам назорат ўрнатилган», деди Обидов 30 март кунги брифингда.
Маълум қилинишича, республика бўйича 400 015 та тўлов терминаллари ҳамда тижорат банкларининг 5000дан ортиқ банкоматлари ишлаб турибди.
Мавзуга оид
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
11:34 / 30.04.2026
Валюта операциялари тартибида нималар ўзгарди?
20:56 / 29.04.2026