Умуман, давлатчилик тарихида бу қадар катта аксилинқироз режаси бўлмаган. Хўш, бу ақл бовар қилмас даражадаги катта пул нима мақсадларда сарфланади?

Аввало оддий давлатлар бир неча ўн йилда ҳам тополмайдиган бу пул АҚШ учун ҳам оз эмаслиги ҳақида. АҚШ ЯИМ бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти 21,3 триллион доллардан кўпроқ. Аммо ЯИМ мамлакат хазинасига бир йилда тушадиган пул дегани эмас. Бу бутун давлатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар қиймати. Шу боис қисқа муддатда 2,2 триллион доллар пулни бирор режа учун ажратиш ҳатто АҚШ учун ҳам осон эмас.

Пуллар қаерга ишлатилади?

Бунчалик катта пул қандай мақсадларда ишлатилиши ҳақида Трамп қонунни имзолаш вақтида айтиб ўтди:

  • 500 миллиард доллар корпоратив акцияларни сотиб олишга чеклов қўйилган ҳолда катта зарар кўрган корхоналарга ажратилади. Биз уларга акцияларни сотиб олишни тақиқлаймиз, буни назорат қиламиз. Шунингдек, бу пуллардан компенсация тўлашга йўл қўйилмайди.
  • 300 миллиард доллар йиллик даромади 99 минг доллардан кам бўлган фуқароларга ёрдам бериш учун ажратилади. Тўрт кишидан иборат битта оила 3 400 доллар олади (99 минг доллардан кам йиллик даромадга эга бир фуқаро 1 200 доллар, ҳар бир ёш бола эса 500 доллар ёрдам пули олади - тарж).
  • 350 миллиард доллар кичик бизнес субъектларига улар ишчиларининг маошини тўлаб бериши учун ажратилади.
  • 250 миллиард доллар ишсизларни қўллашга сарфланади. Ишини йўқотган фуқаролар 4 ой давомида узлуксиз ўз маошини 100 фоиз миқдорда олишда давом этади.
  • 100 миллиард доллар бизнинг қаҳрамон шифокорларимиз, ҳамшираларимиз, касалхоналар учун ишлатилади. Нималар бўлаётганини кўриб турибсиз. Шу ўринда икки кунда бутун бошли 4та касалхонани қуриб биритган армия аскарларига раҳмат дейман.
  • 45 миллиард доллар штат миқиёсидаги, маҳаллий раҳбарларни қўллаб-қувватлаш учун табиий офатларга қарши кураш фондидан ажратилади.
  • 27 миллиард доллар вакцина ва бошқа касалликка қарши кураш воситалари учун ажратилади. Жумладан, 16 миллиард доллар фавқулодда ҳолатлар учун миллий захирани тўлдиришга сарфланади. Энди менга рухсат берасиз, мен матбуот анжуманига боришим керак. Бизда захира жуда кўп, бу ҳақда кейинроқ бафуржа гаплашамиз, деб сўзини якунлади Трамп харажатлар ҳақида қисқача маълумот берар экан.

«Хитой раҳбари билан гаплашдим»

Трамп қонунни имзолагач, матбуот анжуманида дунё етакчилари билан гаплашганининг баъзи тафсилотлари ҳақида гапирди: «Қонунни демократлар ва республикачилар бир овоздан қўллаганидан хурсанд бўлдим.