Марказий банк маълумотига кўра, бундан фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда божхона чегара ҳудудида жойлашган банк инфратузилмаси ҳамда аҳолига пенсия ва нафақа тарқатиш мақсадида ташкил этилган сайёр кассалар мустасно.
Марказий банк бошқарма бошлиғи Хусанхўжа Обидовнинг Кун.узʼга маълум қилишича, ушбу чеклов вилоят ва туман марказларидаги банк филиали биносида фаолияти юритувчи валюта айирбошлаш шохобчаларига татбиқ этилмайди.
«Ушбу чеклов олис ҳудудларда жойлашган якка ВАШга нисбатан қўлланилади», - дейди у.
Айрим кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади
Айрим кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади 👉 https://kun.uz/32186394
Posted by
on Tuesday, March 31, 2020
Шунингдек, МБ тизим барқарорлигини таъминлаш ҳамда амалга оширилиши кечиктириб бўлмайдиган масалалар юзасидан тақдим этиладиган ҳисоботлардан ташқари барча ҳисоботларни бериб боришни тўхтатишни тавсия этмоқда.
















