Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биолог: «Коронавирус салқин ҳаво ва намликни ёқтиради»
Биолог Анча Баранова ёзда грипп тарқалиши тўхтагани каби фасл ҳам вирусга қарши курашишда ёрдам беришини айтди.
Юқори ҳарорат вирус тарқалишини тўхтатади, чунки иссиқда томчилар қуриб, парчаланиб кетади
Бу ҳақда биология фанлари доктори, GMU (АҚШ) тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова маълум қилди.
«Ҳозирги об-ҳавода вирус юзаларда уч кун «ўтирса», жазирамада уч соат «ўтириши» мумкин. Уч соат ичида жуда кам одам бу юзага қўлини теккизиши мумкин. Шунинг ҳисобига касаллик юқиши камаяди», - деди Баранова.
У бу нарса ёпиқ биноларга тегишли эмаслигини айтди.
«Кондиционер ишлаб турган жойда вирус яшашда давом этади. Мен фақат очиқ ҳаво ҳақида гапиряпман», - деди биолог.
Биолог ёзда грипп тарқалиши тўхтагани каби фасл ҳам вирусга қарши курашишда ёрдам беришини айтди.
«Кундузги ҳарорат 21 даражадан юқори бўлса ёрдам беради. Бу ўртача ҳарорат, бизда бундан ҳам юқори ҳарорат кузатилиши мумкин. Ёзда қаҳвахонада эрталаб ўтириш мумкин, аммо соат учларда унинг ичида қовурилиб қоласиз. Агар ҳарорат кун бўйи ҳеч бўлмаса 22-23 даража бўлса, вирус фаоллиги пасайиши учун етарли бўлади», - деди биолог.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025