Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин туфайли хорижга кетолмаган 163 мингдан ортиқ кишига иш топиш чоралари кўрилмоқда - Вазирлик
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларга карантин даврида қандай тарзда ёрдам берилиши ҳақида ахборот берди.
«Карантин пайтида вазир ва унинг ўринбосарлари ҳудудларга бириктирилган. Улар аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган қатламига етказилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли етказилиши, шунингдек, бозорлардаги нарх-наво устидан назорат функциясини бажаришяпти.
Хорижда ишлаб Ўзбекистонга қайтган фуқароларга карантин даврида алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юкланди. Вазирликда хорижда вақтинчалик меҳнат қилиб, Ўзбекистонга қайтган фуқароларнинг рўйхати шакллантирилган. Уларнинг мутахассислиги, хорижда орттирган иш тажрибаси, малакасидан келиб чиқиб шу ерда ишга жойлаштириш ишлари амалга ошириляпти.
Айни вақтда карантин туфайли хорижга кетолмаган 163 минг 396 нафари билан манзилли иш олиб бориляпти. Карантиндан кейин уларни иш билан таъминлаш учун тегишли чоралар кўрилади», дея Боймирзаеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026