Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореядан келган 212 нафар фуқаро карантиндан чиқарилди
15 март куни Корея Республикасидан келган 212 нафар фуқаро «Чотқол» санаторийсига карантинга жойлаштирилганди. Белгиланган муддат ўтгач, улар яшаш манзилларига жўнатилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 15 март куни Жанубий Кореядан учиб келиб, карантинга олинган шахслар орасида коронавирус ҳолати аниқланмаганини билдирди.
Маълум қилинишича, Транспорт вазирлиги ва вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида марказлашган ҳолда, фуқароларни автобусда манзилларига етказиб қўйиш ишлари ташкиллаштирилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун барча чоралар кўрилишини таъкидлаб, аҳолини карантин тартибини бузмасликка чақирди.
Бундан аввал, Латвия ва Эрондан Наманганга келтирилиб, карантинга олинган 212 нафар фуқаро, белгиланган муддат тугагач, ўз яшаш вилоятларига қайтарилганди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:09 / 11.05.2026