Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йил 30 мартдан 20 апрелга қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланди.
Шунга кўра, Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказлари орқали 10 мингдан ортиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали 6 мингдан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди.
Ҳозирга пайтгача 1 кун ичида тезкор равишда 5500та рухсатнома расмийлаштирилди.
Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказидаги Давлат хизматлари марказларига кўплаб фуқаролар ташрифи кузатилди.
Бу ҳол карантин талабларининг бузилишига, кўплаб фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида бир жойда тўпланишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, айнан шу масалада фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар бўлди.
Шунинг учун амалдаги тартибни такомиллаштириб, республикада автотранспорт ҳаракати билан боғлиқ келиб тушган таклифларни эътиборга олиб, янги тартиб ишлаб чиқилди.
Эндиликда автотранспорт воситаларини бошқариш учун бериладиган рухсатнома (стикер) учун аризани масофадан туриб, яъни онлайн тарзда топширилиши бўйича тизим жорий этилди.
Унга кўра, махсус рухсатномани бериш бепул амалга оширилади.
Бунинг учун онлайн шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сўровнома тўлдирилиши лозим.
Тартибга кўра, қуйидаги турдаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома берилади:
- биринчи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи тадбиркорлар ва у ерда ишлайдиган ходимларнинг автотранспорт воситаларига. Бунда дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилади;
- иккинчи, умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини (курьер ва «доставка») кўрсатаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур корхоналарда доимий ишловчи ходимларнинг шахсий автотранспортига;
- учинчи,

















