Душанба куни Шимолий Македонияни НАТОга қабул қилиш бўйича якуний маросим - Брюсселдаги бош қароргоҳ олдидаги майдонда ушбу давлат байроғини ҳам кўтариш маросими бўлиб ўтди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Шимолий Македониянинг ташкилот қошидаги ишончли вакили Зоран Тодоров қарийб бўш майдонда нутқ қилишди.

Одатда бундай маросимларда юзлаб расмий шахслар ва журналистлар иштирок этган бўларди. Аммо ҳозир коронавирус пандемияси.

НАТОнинг ташкил этилиши

Иккинчи жаҳон уруши тугагач, унинг ғолибларидан бири сифатида нафақат ғарбий яримшар, балки дунёнинг энг қудратли давлатига айланган АҚШ ўз ҳарбийлари Европада муқим ўрнашиб қолишини мақсад қилиб бир нечта давлатларда ўз ҳарбий базаларини очди.

АҚШ Европадаги саноқли ҳарбий базалар ёрдамида СССРнинг «социализм балоси»га қарши туриб бўлмаслигини тушуниб етади ва Европа мамлакатлари билан ҳарбий блок тузиш режасини туза бошлайди. Олиб борилган муваффақиятли музокаралар натижасида 1949 йил 4 апрелда АҚШ, Канада ва Европанинг 10та давлати томонидан НАТО (North Atlantic Treaty Organization – Шимолий Атлантика ҳарбий иттифоқи) тузилгани эълон қилинади.

Альянсга Европа давлатларидан биринчи бўлиб Исландия, Буюк Британия, Франция, Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Норвегия, Дания, Италия ва Португалия қўшилади. 1952 йил ташкилотга Греция ва Туркия, 1955 йилда ГФР аъзо бўлиб киради.

1954 йил СССР ҳам НАТО билан ҳамкорлик қилиш учун ташкилотга мурожаат қилади, аммо бу таклиф аъзо давлатлар томонидан рад этилади. 1955 йил СССР ва унинг Шарқий Европадаги иттифоқдошлари НАТОга қарши