Жаҳон | 07:46 / 04.04.2020
45188
2 дақиқада ўқилади

Европа осмони коронавирус сабабли қандай ўзгаргани намойиш қилинди (видео)

Европанинг ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилоти “Евроконтрол” Instagram-аккаунтида коронавирус пандемияси Европадаги авиаалоқага қандай таъсир қилганини намойиш қилди.

Фото: Видеодан кадр

“Евроконтрол”да 2019 йил 31 мартдаги ва 2020 йил 29 мартдаги авиация трафиги таққосланган. Буни кўрсатувчи видеода ҳозирда осмонда самолётлар бир йил аввалгига қараганда бир неча марта камайганини кўриш мумкин. Бир йил аввал бир вақтнинг ўзида 2374 та рейс, ҳозирда эса 278 та рейс бажарилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ҳозирда дунё авиакомпаниялари пандемия сабабли инқирозга юз тутмоқда. Авиаташувлар соҳаси кўп миллиард долларлик зарар кўрмоқда ва охирги ўн йилликдаги энг ёмон йилни бошдан кечирмоқда.. 

CAPA консалтинг авиация маркази прогнозига кўра, пандемия май ойигача дунё авиакомпанияларининг ярмидан кўпини банкротликка олиб келади. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, кўплаб авиакомпаниялар қарзларни тўлашда жиддий муаммоларни ҳис қилмоқда. Уларнинг маблағлари рейсларнинг бекор қилиниши ва парвозларга талабнинг кескин пасайиши сабабли тез камаймоқда.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by EUROCONTROL (@eurocontrol) on

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид