«Америка халқини ҳимоя қилиш учун ер-у осмонни остин-устун қилиб ташлаймиз» – Трамп оғир кунлар келаётганидан огоҳлантирди
АҚШ президенти Дональд Трамп яқин ҳафталар АҚШда жадал тарқалаётган коронавирус сабабли энг оғир ҳафталар бўлишини айтди. У Америка халқини қандай қилиб бўлса ҳам ҳимоя қилишга ваъда берган. Бироқ у карантинни чўзишни истамаслигини айтган.
“Кўринишича, бу ёки кейинги ҳафта энг оғир ҳафталар бўлади. Афсуски, кўп одам ўлади. Бироқ биз чора кўрмаганимизда қурбонлар янада кўпроқ бўларди”, деб айтган Трамп брифингда ва жабр кўрган ҳудудлар кўмаксиз қолмаслигини таъкидлаб ўтган. “Америка халқини ҳимоя қилиш учун ер-у осмонни остин-устун қилиб ташлаймиз”, деб ваъда берган АҚШ президенти.
Трамп, шунингдек, АҚШда коронавирус тарқалиши маркази бўлган Нью-Йоркка минглаб ҳарбий мутахассислар – ҳамширалар, шифокорлар, бошқа кўплаб ходимлар юборилишини эълон қилган.
Мураккаб вазият сабабли штат маъмурияти беморларни USNS Comfort кема-госпиталида жойлаштиришига тўғри келди. Дастлаб кемага коронавирусга манфий тест топширган турли касаллар қабул қилинган, бироқ кейинроқ койкалар етишмагани сабабли яққол аломатлари бўлмаган барча касаллар қабул қилина бошланган. Натижада шаҳар шифохоналаридан кемага ўтказилган бир неча беморда вирус аниқланган.
Шу билан бирга, Трамп иқтисодиёт учун зарарли карантин чораларини чўзишни истамаётганини айтган. “Биз давлатни яна очишимиз керак. Буни ойлаб қилиш мумкин эмас-ку”, деб айтган АҚШ президенти. Нью-Йорк штати 1,5 мингта ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмасини олганига қарамай, бу ерда вазият ўта оғир бўлиб қолмоқда. Ҳукуматнинг баҳолашича, эпидемия энг юқори даражага чиққанда бундай қурилмалардан 37 мингта талаб қилиниши мумкин, бироқ улар ҳозирча 10 мингдан сал кўпроқни ташкил қилмоқда. Таъкидланишича, федерал захирада яна 10 мингта шундай қурилма бор бўлиб, Трамп штатга бу борада ёрдам беришга ваъда берган.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024