18:16 / 05.04.2020
11772

Хорижда ўқиш мавзусида бепул маҳорат дарслари йўлга қўйилмоқда

Хориждаги бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар чет элда таълим олиш бўйича бепул онлайн маҳорат дарсини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясидан маълум қилишларича, вебинар шаклидаги маҳорат дарси бугун, 5 апрель куни Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Биринчи вебинарда гуруҳ менторлари ва уни ташкил қилишдан кўзланган мақсад ва режалар ҳақида маълумот берилади.

Суҳбат сўнгида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Онлайн дарс орқали менторлар хорижий ОТМларга BA, BS, MS, MBA, MD, PhD, PA, DO даражалари учун ўқишга топшириш, грантлар ютиш, тестларда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашади.

Маҳорат дарслари Zoom платформаси орқали коронавирус туфайли айни кунларни уйда ўтказаётган хориждаги ва Ўзбекистондаги талаба ва ёшларнинг вақтини самарали ўтишига ҳисса қўшиш мақсадида бепул ташкил этилади.

Вебинарда қатнашиш учун аввалдан қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш зарур.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top