Қорақалпоғистондаги илк беморларга тиббий ёрдам кўрсатган ҳамшира коронавирус юқтириб олди
7 апрель ҳолатига кўра, Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ Нукус шаҳрида яшайдиган эркак ва унинг онасида коронавирус аниқлангач, улар билан мулоқотда бўлган кишилар карантинга олиниб, улардан ҳам таҳлиллар олинган.
Таҳлил натижаларига кўра, яна қуйидагиларда COVID-19 касаллиги аниқланган:
‒ илк бемор саналган эркакнинг аёли ва уларнинг икки қизида;
‒ илк бемор ва унинг онасига тиббий ёрдам кўрсатган ҳамшира ва унинг қизида;
‒ илк бемор билан бирга ишлайдиган бошқа бир эркакда;
‒ Фавқулодда вазиятлар вазирлигида хизмат сафари билан Тошкент шаҳридан келган 3 нафар эркак кишида.
Ҳозирда касалланганлар Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўртача даражада.
Эпидемиологик текшириш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миқёсида коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 504та ҳолат аниқланган. Улардан 30 киши соғайди, 2 бемор вафот этди.
Коронавирус билан касалланган беморларни даволаш пайтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм миқдорида бир марталик тўлов белгиланган. Бунинг оқибатида улар оғир аҳволга тушса ёки соғлиғи тикланмаган тақдирда, уларга ёки оила аъзоларига 250 млн сўм тўлаб берилади.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024