Касалликнинг глобал иқтисодий таъсирини ўрганиш бўйича биринчи кенг қамровли текшируви хулосасига кўра, G7 гуруҳига кирувчи дунёнинг етакчи иқтисодиётлари 3,9 триллион доллар миқдорида зиён кўрди. Агар Хитой Коммунистик партияси фожиа ҳақида очиқ ва тўғри маълумот тарқатганида, унинг оқибатларидан қочиш мумкин эди, дейилади таҳлилда.
Талаб этилаётган товон пули Британиянинг ғазначиси Риши Сунак ишлаб чиққан иқтисодий ёрдам ҳамда ва Соғлиқни сақлаш миллий хизмати инқирозга жавобан оширган харажатларини ўз ичига олади. Ушбу муҳим тадқиқот шунингдек, жорий йил бошида Буюк Британиянинг Лондондан Уҳанга рейсларни бекор қилмаслик ҳақидаги қарорлари, қолаверса, нотинч Хитой ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг нотўғри маълумотларини ҳам инобатга олган.

Буюк Британиянинг ташқи сиёсий таҳлил маркази — Ҳенри Жексон жамияти томонидан эълон қилинган ҳисоботда Хитой соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро шартномалар мажбуриятларини тўғридан-тўғри бузганлиги ҳақида далиллар мавжуд ва йирик давлатлар улардан зарарни қоплаши мумкин бўлган ўнта қонуний йўлни баён қилади.
Тадқиқот «Коронавирус компенсацияси: Хитойнинг потенциал айбдорлиги ва ҳуқуқий муносабат усулларини баҳолаш» деб номланган ва шундай хулосага келади: «ХКП (Хитой Коммунистик партияси) салбий хабарларни энг юқоридан яширишга ва ташқи дунё салбий характердаги хабарларини тарқалмаслигига интилди. Энди Хитой бунга жавобан ривожланган ва мураккаб дезинформация кампаниясини уюштириб, дунё ҳамжамиятига соя солиб турган инқирозда беайб эканини исботлаб, бунинг ўрнига жаҳон мамлакатлари учун Хитой қилаётган барча нарсаларга миннатдор бўлиши кераклигига ишонтирмоқчи. Ҳақиқат шундаки, COVID-19 учун Хитой айбдор. Агар Пекинга қарши даъволар бўлса, улар триллионлаб фунтга тушиши мумкин».

Ҳисобот ортидан ҳукуматнинг 4 нафар собиқ вазири ва бошқа 11 нафар консерватив депутатлар Бош вазирга Хитой билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш талаби баён этилган хат йўллаган. Жаноб Грин ва собиқ вазирлар — Иаин Данкан Смит, Девид Девис ва Оуэн Патерсоннинг фикрича, «Хитой халқаро шартномаларга риоя қилмаслиги сабабли, қоидаларга асосланган тизимга зарар етказилишидан хавотир мавжуд» .
Уларнинг мактубида шундай дейилган: «Тиббиётнинг қонуний кучга эга бўлган халқаро қоидалари давлатлардан барча тахминий пандемия ҳақида тўлиқ маълумот беришни талаб қилади. Ушбу камчилик касалликнинг бутун дунё бўйлаб тарқалишига имкон берди, бу глобал соғлиқ ва иқтисодиёт учун ўта жиддий оқибатларга олиб келди».

















