Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ флотининг етакчи кемасида коронавирусга чалинганлар сони 230 нафарга етди
АҚШ флотининг байроқдор кемаси “Теодор Рузвельт”да коронавирусга чалинган ҳарбийлар сони 230 нафарга етди. 4 апрель ҳолатига кўра, авиаташувчи кемада касалланганлар сони 155 нафарни ташкил қилаётганди.
Фото: Kham/File Photo / Reuters
Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари сайтида маълум қилинди.
“Теодор Рузвельт” жамоасининг 79 фоизи коронавирусга текширилди. 2037 матросда тестлар манфий натижа берган”, деб айтилган хабарда.
Маълумотларга кўра, кема жамоасининг 3 мингдан кўпроқ аъзоси соҳилга ўтказилган. Ҳаммаси бўлиб жамоанинг 5 минг аъзосидан 3,7 мингга яқинини бортдан тушириш режалаштирилган. Қолганлар эса кемадаги тизимлар фаолиятини таъминлайди. Кема айни вақтда “Гуам” ҳарбий базасида қолмоқда.
Аввалроқ кема сардори Бретта Крозье кема аъзоларида коронавирус жадал тарқалаётгани сабабли мудофаа вазирлигидан ёрдам сўраган. Унинг раҳбариятга йўллаган мактуби ОАВда пайдо бўлгач у ўз лавозимидан олинган.
Крозьенинг хатти-ҳаракатларини қоралаган ҳарбий-денгиз кучлари вазири вазифасини бажарувчи Томас Модли 7 апрель куни истеъфога чиқишга ариза берди.
АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Крозьенинг номига қўпол сўзлар айтган Модлининг истеъфосини қабул қилган.
“Мен бугун эрталаб вазир Модлининг истеъфосини қабул қилдим. Президент маъқуллови билан қуруқликдаги қўшинлар вазири ўринбосари Жим Макферсонни ҳарбий-денгиз кучлари вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинладим”, деб ёзган Эспер твиттерда.
Мудофаа вазирининг таъкидлашича, Макферсон ҳарбий-денгиз кучларида умумий ҳисобда 26 йил хизмат қилган ва адмирал унвонида истеъфога чиққан.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025