Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома бериш тўхтатилди
Республика махсус комиссиясининг 8 апрелдаги қарорига асосан, 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига ДХМлар томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу қарор коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Шу санага қадар олинган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинади.
Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар қаноатлантирилмасдан қолдирилади.
Маълумот ўрнида, махсус рухсатнома олиш учун 195 мингга яқин ариза келиб тушган бўлиб, шулардан 33 мингдан ортиғи қаноатлантирилган, 142,5 мингга яқин сўров рад этилган, 19 мингдан зиёд ариза кўриб чиқиш жараёнида эди.
Эслатиб ўтамиз, 30 мартдан 9 апрелга қадар қуйидагиларга махсус рухсатномалар бериб келинди:
- Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи тадбиркорлар ва у ерда ишлайдиган ходимларнинг автотранспорт воситаларига. Бунда дорихоналар учун фақат ҳар бир дорихонага бир дона автотранспортга рухсат берилиши кўзда тутилганди.
- Умумий овқатланиш корхоналарининг етказиб бериш хизматини (курьер ва «доставка») кўрсатаётган автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур корхоналарда доимий ишловчи ходимларнинг шахсий автотранспортлари.
- Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли М1 тоифадаги транспорт воситалари.
Мавзуга оид
23:03 / 12.08.2020
15 августдан машинада кун давомида ҳаракатланиш мумкин бўлади
16:42 / 03.08.2020
Экспортчилар уюшмаси раисининг Kun.uz'да эълон қилинган мурожаатидан сўнг, Фарғонада тадбиркорларнинг транспортда ҳаракатланишига қўйилган чеклов олиб ташланди
11:58 / 17.07.2020
Дам олиш кунлари автотранспортлар ҳаракати чекланади. Кимларга рухсат бор?
12:58 / 09.07.2020