Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузияда номаълум шахс коронавирусга қарши кураш жамғармасига 31 млн доллар ўтказиб берди
Грузияда ҳукумат ташаббуси билан ташкил этилган коронавирусга қарши кураш жамғармасида тўпланаётган пуллар 9 апрелга ўтар кечаси номаълум манбадан 100 млн лари (31 млн доллар) келиб тушгандан кейин 5 маротабага кўпайди.
Грузиянинг Биринчи канали хабар беришича, 8 апрелда жамғарма сайтида кўрсатилган охирги сумма 23 млн ларидан (7 млн доллар) кўпроқ бўлган. Айни вақтда бу сумма 124543899 ларини (39 млн доллар) ташкил этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган тахминлардан бирига кўра, 100 млн ларини StopCov жамғармасига мамлакатдаги етакчи партия “Грузия орзуси” раиси, миллиардер Бидзина Иванишвили ўтказиб берган. Бироқ буни тасдиқловчи расмий маълумот йўқ.
Аввалроқ Грузия ҳукумати аъзолари, депутатлар, президент Саломе Зурабишвили жамғармага ҳар ой ўз маошларининг учдан бир қисмини ўтказишларини айтишган. Бу жамғарманинг бош мақсади коронавирус пандемияси вақтида аҳолининг заиф қатламларига ёрдам беришдан иборат. Жамғармага пулларни ҳам ташкилотлар, ҳам оддий фуқаролар хайрия қилишлари мумкин.
Аввалроқ россиялик миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш доирасидаги тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар ажратгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025