ЖССТ раҳбари ўз номига таҳдидлар олганини маълум қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус ташкилотнинг коронавирусга қарши кураши билан боғлиқ ҳолда ўз номига таҳдидлар олганини маълум қилди.
“Мен 3 ойдан бери менга нисбатан давом этаётган ҳужумлар ҳақида айтишим мумкин. Менга нисбатан кескин ёки ирқий изоҳлар... ҳаттоки, ҳаётимга таҳдидлар бўлмоқда. Менга барибир. Бу шахсийдир, ҳаттоки ҳаётимга таҳдид бўлганда ҳам менга барибир, мен ҳаттоки уларга жавоб бермайман. Аммо ҳамжамият ҳақорат қилинса, бунга чидаб бўлмайди”, деб айтган АҚШ президенти Дональд Трампнинг ЖССТнинг коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишини танқид қилишига жавобан Гебрейесус.
ЖССТ бош директори Вашингтон томонидан билдирилаётган танқидлар ҳақидаги саволга жавоб беришдан бош тортган.
“Ўйлашимча, бу шартмас. Биз вақтимизни беҳуда кетказиб ва бир-биримизни бармоқ билан кўрсатмаслигимиз керак. Биз бирлашишимиз зарур. Агар бирдамликни таъминлай олмасак, унда бизни янада ёмонроқ вазият кутмоқда”, деб айтган Гебрейесус ва ЖССТ сиёсат билан шуғулланмаслигини қўшимча қилган.
“Мен дунёга иккита нарсани таклиф қилмоқчиман. Биринчиси – миллий кўламда биз партиявий ва бошқа келишмовчиликлардан устунроқ бўлиб, ишлашимиз лозим. Миллий даражада сиёсий партиялар, диний ёки бошқа гуруҳларда дарз бўлса, вирус бундан ўз мақсадларида фойдаланиб, бизни парчалаши мумкин. Илтимос, бу вирусни сиёсийлаштирманг. Бу олов билан ўйнашишдир. Давлатингиздаги якдиллик ушбу вирус устидан ғалаба қозонишда жуда муҳимдир”, деб айтган ЖССТ раҳбари.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024
ЖССТ mpox билан касалланиш 22 ой ичида рекорд даражага чиққанини маълум қилди
10:30 / 23.10.2024