«Фуқароларнинг ушбу шаҳарларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно.

Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда», — дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда 12 та вилоятнинг маъмурий маркази бўлган шаҳарларда карантин талаблари кучайтирилиб, шаҳарларга кириш ва чиқиш чекланган эди.