Жамият | 09:00 / 10.04.2020
6337
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекинвест»: Суғурта амалда!

Фото: Ўзбекинвест

Тошкент шаҳрида 8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси кўп қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулаб, бир қанча хусусий машиналар зиён кўрди.

Мижозларга етган зарарларни тезкор ҳал этиш мақсадида «Ўзбекинвест» компанияси онлайн режимда барча зарур ҳаракатларни амалга оширди ва суғурта қопламасини тўлаб берди.

КАСКО 2.0 инновацион маҳсулоти бўйича суғурталанган мижоз эрта тонгда ўз машинасини қулаб тушган дарахт остида кўриб, содир бўлган воқеа ҳақида «Ўзбекинвест» компаниясининг куну-тун хизмат кўрсатувчи колл-центрига хабар берган.

Бир неча дақиқадан сўнг компаниянинг Суғурта тўловлари департаменти ходимлари мижоз билан боғланиб, мессенжер орқали зарарланган автонинг фотосуратларини олдилар, суғурта қопламаси миқдорини аниқлаб, уни мижоз билан келишдилар ва ҳужжатларни расмийлаштириб, мижознинг пластик картасига зарар суммасини тўлаб бердилар.  

Мурожаат этилган пайтдан бошлаб мижознинг ҳисоб рақамига пул келиб тушгунга қадар бор йўғи 6 соат ўтган.

«Ўзбекинвест» компанияси ёғингарчилик натижасида мол-мулки зиён кўрган мижозлардан мурожаатларни онлайн  режимда қабул қилишни давом эттирмоқда.

Мажбурий суғурта полисини онлайн тарзда бу ердв рвсмийлаштиринг: insurance.uz

Ҳамда алоқа-марказига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 71 207 60 00

«Ўзбекинвест» ЭИМСК ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид