Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони ошди
Самарқанд вилоятида коронавирус юқтирган илк бемор ҳақидаги маълумот 7 апрель куни пайдо бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, вилоятда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 3 нафарга етган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган яна икки кишида ҳам Covid-19 инфекцияси қайд этилган.
Вилоят Соғлиқни ССБ, вилоят СЭОМ маркази ва мутасадди ташкилот, идоралар ҳамкорлигида эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Жумладан, беморлар билан мулоқотда бўлган 325 киши Оқдарё туманидаги «Устоз» санаторияси, Самарқанд туманидаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси ҳамда Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига жойлаштирилиб, уларнинг саломатлиги устидан тиббий назорат ўрнатилган.
Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан беморларни белгиланган стандартлар бўйича даволаш ҳамда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда, дейилади бошқарма хабарида.
Самарқанд вилоятида вирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолат ҳақида 7 апрель куни хабар қилинди. Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, бемор 4 апрель куни, томоқ оғриши ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан яшаш ҳудудидаги поликлиникага мурожаат қилган. Врач-инфекционист кўригида бўлган беморнинг тана ҳарорати кўтарилганлиги учун зудлик билан изоляторга олиниб, ундан олинган суртмалар вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораториясига юборилган.
8 апрель куни президент иштирокидаги йиғилиш вақтида Самарқанд вилоятидаги илк бемор катта бир корхона бошқарувчиси экани, у билан мулоқотда бўлган икки юзга яқин фуқаро айни вақтда карантинга олингани ҳақида маълум қилинди.
Мавзуга оид
12:18 / 08.12.2024
Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
09:18 / 17.11.2024