Caravan.kz хабарига кўра, бу схемада таксичилардан ташқари, шаҳар чегарасидаги икки хонадон эгалари ҳам иштирок этган.
Схема бундай ишлаган: таксичи мижозни шаҳар чеккасидаги уйга олиб келган. Мижоз таксидан тушиб, уйга кириб, ҳовли орқали чегарани кесиб ўтиб, вилоят ҳудудидаги бошқа уйнинг ҳовлисига кирган. У ердан чиқиб, иккинчи таксига ўтирган ва манзилига етиб олган.
Схеманинг ҳар бир иштирокчиси ўз улушини олган. Хусусан уй эгалари ҳар бир мижоздан 3 минг танга (7 доллар) ишлаб олишган.
Хабарга кўра, таксичилар ва уй эгалари қўлга олинган. Энди уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Қозоғистоннинг Маъмурий жавобгарлик кодексига асосан, карантин қоидаларини бузганлик учун 60 доллар миқдоридаги жарима ёки 15 сутка қамоқ жазоси кўзда тутилган.
















