«11 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 767 нафарни ташкил қилмоқда», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Шу тариқа, 11 апрель куни беморлар сони 98 нафарга ошди. Бу – илк ҳолат қайд этилган 15 мартдан кейинги даврдаги иккинчи энг кўп кунлик касалланиш кўрсаткичи. Бугунгидан кўп бемор фақат 6 апрелда қайд этилган эди – 115 киши.

Бугун, шунингдек, мамлакатда коронавирусдан тўртинчи ўлим ҳолати юз берди – Фарғонанинг Ёзёвон туманидан бўлган 59 ёшли аёл вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, тузалганлар сони 42 кишини ташкил этмоқда.