Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда амалдаги суриштирув институти тугатилади. Унинг ваколати тергов органларига ўтказилади
Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолияти янада такомиллаштирилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида суриштирув ва дастлабки тергов органларининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Миллий гвардиясининг ишни судга қадар юритиш жараёнини тубдан ислоҳ қилиш ва экспертиза фаолиятининг мустақиллигини таъминлаш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:
терговга қадар текширув институтини такомиллаштириб, суриштирув институтига ўзгартириш, амалдаги суриштирув институтини тугатиб, унинг ваколатини соддалаштирилган тергов ўтказиш тартибини сақлаб қолган ҳолда тергов органларига ўтказиш;
жиноят иши айблов хулосаси билан бирга прокурорга юборилаётганда айбланувчи ёки унинг ҳимоячиси томонидан прокурорга “ҳимоя хулосаси” тақдим этиш тартибини жорий этиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг экспертиза ўтказиш билан боғлиқ ваколатларини (криминалистика ваколатлари бундан мустасно) ушбу марказга бериш.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
12:00 / 05.11.2025
E-tergov ахборот тизими жорий этилади: жиноят ишлари электрон шаклга ўтади
16:08 / 18.10.2025
«Tuzel Park» ТЖМ бўйича тергов бошланди. Лойиҳа Марат Ҳамдамовга тегишли «Imarat development» билан боғлиқ
16:41 / 20.08.2025