Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги махсус комиссия қарорлари нега нашр этилмаслиги бўйича изоҳ берди
Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева коронавирусга қарши кураш штабида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда келиб тушган саволларга жавоб қайтарди. Хусусан, махсус комиссия қарорларининг матнлари ҳеч қаерда нашр этилмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берилди.
«Махсус комиссия қарорлари баённома кўринишида расмийлаштирилади. Бундан олдинги саволларга жавобларда қайд этилган асосларга мувофиқ, Комиссия барча ваколатларга эга.
Ёдда тутиш лозимки, Махсус комиссия юз бераётган ҳодисаларга нисбатан тезкор жавоб бериш мақсадида ташкил этилган. Зарур бўлганда эпидемиологик вазият ўзгариши натижасида юзага келаётган комплекс масалаларни ечиш ва уларга жавоб бериш, жумладан, муаммоларни турли хусусиятга эга бўлган махсус механизмларни ишга солиш орқали ҳал этиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишга тўғри келади. Шу муносабат билан Махсус комиссия томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўлиқсиз кўринишда эълон қилиняпти.
Шу билан бирга, ушбу қарорларнинг аҳоли ва юридик шахсларга тааллуқли қисмлари Махсус комиссиянинг расмий баёноти тарзида эълон қилинмоқда. Мазкур ахборот ҳар куни аҳоли билан мулоқот қилиш мумкин бўлган барча алоқа каналлари орқали тарқатилмоқда.
Марказий телеканаллар орқали тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилаётган ва йирик ижтимоий тармоқлар саҳифаларида трансляция қилинаётган кундалик брифинглар қабул қилинаётган қарорларни тушунтиришга қаратилган. Ҳар бир қарор ихтисослашган мутахассислар томонидан содда тилда тушунтириб борилмоқда. Бундан ташқари, Комиссиянинг барча қарорларини тарғиб қилишга Махсус комиссия ва барча давлат органлари улкан саъй-ҳаракатлари сафарбар қилишган», дейди вазирлик вакили.
Брифингда оммавий ахборот воситаларида касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқалаётгани, бундай ҳолатда қонунчиликда қандай жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилган.
Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Хусусан, бундай шахсларга нисбатан қуйидаги ҳаракатларни содир этиш, яъни:
* қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этиш – 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан;
* қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
* қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
* ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш – 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
* ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан (89 млн 200 минг сўм) 600 бараваригача (133 млн 800 минг сўм) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026