Газ ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати 1 сентябргача узайтирилди
Газ ҳисоблагичларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича истеъмолчилар аризаларини кўриб чиқиш муддати 2020 йилнинг 1 сентябрига қадар узайтирилди
Бу қарор Инқирозга қарши курашиш республика комиссиясининг 2020 йил 14 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди. Мақсад – газ таъминоти ташкилоти ходимларининг истеъмолчилар билан хавфсиз алоқа қилиши ҳамда коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида фуқаролар ва ишчи ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш.
«Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизмати хабарига кўра, бунда, истисно тариқасида, газ таъминоти ташкилоти томонидан муддати ўтган (тугаган) қиёслов сертификатига эга газ ҳисоблагичлари кўрсаткичларининг тегишли ҳисоботларда инобатга олинишига рухсат этилади.
Президентнинг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388 сонли қарори доирасида, «Ҳудудгазтаъминот» АЖга газ назоратининг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини татбиқ қилиш вазифаси юклатилган. Бу тизимда истеъмолчиларга газ ҳисоблагичларини бепул ўрнатиб бериш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024