Жаҳон | 00:20 / 18.04.2020
13375
1 дақиқада ўқилади

АҚШ коронавирус юқтирганларни аниқлаш учун Хитойдан “ақлли” кўзойнаклар сотиб олади

Кўзойнакка Qualcomm процессори, фото ва видеотасвирларни овозли бошқарув ёрдамида ёзиб олиш учун 12 мегапикселли камера ўрнатилган.

Фото: Rokid

Хитойнинг Rokid стартапи коронавирус тарқалишига қарши курашиш технологиялари ишлаб чиққан бошқа компаниялар қаторида машҳурликка эришди. Эндиликда Rokid халқаро бозорга чиқмоқда ва АҚШдаги қатор компаниялар билан Т1 кўзойнаклари сотуви бўйича музокаралар олиб  бормоқда, деб ёзади TechCrunch.

Rokid раҳбари Гуань Ляннинг сўзларига кўра, Т1 кўзойнаклари инфрақизил узатгичлар билан жиҳозланган. Улар икки дақиқа ичида 200 кишининг ҳароратини уч метр масофадан ўлчай олади. Кўзойнакка Qualcomm процессори, фото ва видеотасвирларни овозли бошқарув ёрдамида ёзиб олиш учун 12 мегапикселли камера ўрнатилган. Т1 кўзойнаклари Хитойдаги қатор мактаблар ва паркларда қўлланилмоқда.

Фото: Rokid
Фото: Rokid

Хитой стартапи АҚШдаги касалхоналар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва хусусий компаниялар билан B2B-савдолари борасида музокара олиб бормоқда.

Т1 технологияси ҳарорат ўлчаш билан бирга, қиёфани таниш ва маълумотларни бошқариш технологиясини ҳам қўшиш имкониятини беради.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид