Жаҳон | 16:00 / 18.04.2020
9844
1 дақиқада ўқилади

Путин билан кўришган шифокор коронавирусдан тузалди

Москвадаги Коммунарка касалхонаси бош шифокори Денис Проценко Путин билан кўришгандан сўнг машҳур бўлиб кетганди. Путин 24 март куни Коммунарка касалхонасида коронавирус юқтирган беморларнинг ҳолидан хабар олган ва унга ҳамроҳлик қилган Проценко билан қўл бериб кўришганди.

Фото: Getty Images

30 март куни Россия президенти билан қўл бериб кўришган Денис Проценконинг қонида коронавирус аниқланди. Шу кундан бошлаб Владимир Путин доимий назорат остида масофадан ишлашга ўтди. Коммунарка касалхонасида эса хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Маълум бўлишича, Путин билан кўришган шифокор Денис Проценко коронавирусдан тузалган. «Икки марта манфий тест, изоляция тугади, тўлиқ иш кунига ўтдим. Қизил ҳудуддан қайтгач, батафсил гапириб бераман», деб ёзган шифокор фейсбукдаги саҳифасида.

Москвадаги Коммунарка касалхонаси Россияда коронавирус аниқланган илк беморларни қабул қилганди. Касалхона бош шифокори Денис Проценко ўзида коронавирус аниқланганидан кейин ҳам изоляция қилинган ҳолатда ишлашда давом этган.

Мавзуга оид