Жаҳон | 15:47 / 20.04.2020
5565
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус сабабли Disney компанияси юз мингдан ортиқ ходимига маош беришни тўхтатмоқда 

Аввалроқ Калифорниядаги Disneyland ва Флоридадаги Disney World тематик парклари номаълум муддатга ёпилганди.

Фото: AP Photo / Reinhold Matay

Американинг Walt Disney корпорация ушбу ҳафтадан бошлаб коронавирус пандемияси сабабли 100 мингдан ортиқ ходимига маош тўлашни тўхтатади. Бу ҳақда Financial Times газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, корпорациянинг қарийб ярмини ташкил этувчи ходимларга маош беришни тўхтатиш орқали Disney ойига 500 миллион долларни тежаб қолади.

Walt Disney аввалроқ коронавирус тарқалиши сабабли АҚШдаги бўлинмаларидаги қатор ходимларини 19 апрелдан ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқаришини маълум қилганди.

Шу билан бирга таъкидланишича, ходимлар штатда қолади ва тиббий суғуртадан фойдаланишда давом этади. Бундан ташқари, уларда 2,2 триллион долларлик давлат ёрдам пакети доирасида моддий ёрдам олиш ҳуқуқи бўлади.

Аввалроқ Калифорниядаги Disneyland ва Флоридадаги Disney World тематик парклари номаълум муддатга ёпилганди.

Мавзуга оид