Ўзбекистон | 09:58 / 22.04.2020
7158
3 дақиқада ўқилади

Чакана ва улгуржи савдо товар айланмаси ҳажми очиқланди

Йирик корхоналарнинг товар айланмаси 6,02 трлн сўмни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 34,1 трлн сўмни ташкил этди

Республика бўйича 2020 йилнинг январь-март ойларида чакана савдо товар айланмаси 40,1 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-март ойларига нисбатан 3,8 фоизга ўсди. 

Давстатқўм хабарига кўра, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 6,02 трлн сўмни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 34,1 трлн сўмни, шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 3,3 трлн сўмни ташкил этди.

Республика бўйича 2020 йилнинг январь-март ойларида чакана савдо товар айланмаси 40,1 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-март ойларига нисбатан ўсиш суръати 3,8 фоизни ташкил этди.

Республика чакана савдо товар айланмасида энг юқори улуш Тошкент шаҳрида (21,9 фоиз улуш билан 8,7 трлн сўмни ташкил этди).

Республика чакана савдо товар айланмасида деярли барча вилоятларда ўсиш суръатлари кузатилиб, асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига (85,0 фоиз) тўғри келди. Йирик корхоналар савдо айланмаси улушида, корхоналар улгуржи савдога ўтиб кетаётганлиги сабабли, ўтган ойга нисбатан кескин камайиш кузатилди (15,0 фоиз).

Республика бўйича 2020 йилнинг январь-март ойларида улгуржи савдо товар айланмаси 19,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-март ойларига нисбатан 0,5 фоизга ўсди. 

Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 4,9 трлн сўмни (ўсиш суръати 1,1 фоиз), кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси 14,3 трлн сўмни (ўсиш суръати 0,3 фоиз), шундан микрофирмалар савдо товар айланмаси 6,8 трлн сўмни (ўзгариш суръати 9,3 фоиз) ва кичик корхоналар савдо товар айланмаси 7,4 трлн сўмни (ўсиш суръати 1,1 фоиз) ташкил этди.

Улгуржи савдо товар айланмасида юқори ўсиш суръатларига эга йирик корхоналар Тошкент (94,4 фоиз) шаҳрида ва Андижон (29,3 фоиз), Сурхондарё вилоятларида (15,0 фоиз) кузатилди.

Улгуржи товар айланмасида ўсиш суръатлари Тошкент (9,4 фоиз) шаҳрида ва Андижон (8,0 фоиз), Сурхондарё (5,3 фоиз) вилоятларида қайд этилди.

Улгуржи савдо товар айланмасида энг юқори ҳажм кичик бизнес субъектларига тўғри келиб, мазкур ҳажм 2020 йил январь-март ойлари якунига кўра, 19,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2019 йил январь-март ойларига нисбатан 0,5 фоизга ўсган. Жами улгуржи савдо товар айланмасидаги улуши эса 74,2 фоизни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ҳудудлар кесимида таққосланганда, Фарғона (82,6 фоиз), Қашқадарё (81,7 фоиз), Бухоро (81,6 фоиз), Сирдарё (79,2 фоиз) вилоятларида ва Тошкент (79,3 фоиз) шаҳрида юқори бўлган. Энг паст улуш эса Тошкент вилоятига (47,6 фоиз) тўғри келди.

Мавзуга оид