Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси амалга оширилади
Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4521-сон қарори ижроси доирасида:
“Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг (ХТТБ) бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 500,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари жалб этилган;
жалб этилган қарз маблағлари ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш мақсадида фойдаланилмоқда;
Ўзбекистон Республикаси Делегацияси ва ХТТБ вакиллари ўртасида 2020 йилнинг 15 апрелда лойиҳа доирасида қўшимча 200,0 млн. АҚШ доллари миқдорида, 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, сўндириш муддати 30 йил бўлган қўшимча қарзни Ўзбекистон Республикасига тақдим этиш бўйича қарз музокаралари ўтказилган ва қарз битими музокаралари баёни имзоланган;
лойиҳа доирасида ХТТБ томонидан ажратиладиган қўшимча қарз маблағлари коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва глобал инқирознинг салбий таъсирини юмшатиш чораларини кўриш учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирига, лойиҳа доирасида Жаҳон банки Директорлар Кенгаши томонидан лойиҳани қўшимча молиялаштириш бўйича розилик берилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси ва ХТТБ ўртасидаги лойиҳани қўшимча молиялаштириш юзасидан қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга ваколат берилади.
Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратиладиган қўшимча қарз маблағларини сўндириш ҳамда қарз бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақларини тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланади.
Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини умумий мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, ХТТБ томонидан ажратилаётган қўшимча қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лойиҳани амалга ошириш агентлари ҳисобланади;
ХТТБ томонидан ажратиладиган қўшимча қарз маблағларини сўндириш, шунингдек қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақлари ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
09:28
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги иқтисодий ўсишини баҳолади
17:20 / 03.01.2025
Камбағал давлатларга кўмак бериш Жаҳон банки учун қийинлашиб бормоқда
07:54 / 23.11.2024
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
17:27 / 06.11.2024