Бу борадаги президент қарори ва умуман жаҳон нефть бозоридаги ноёб ҳолат Ўзбекистондаги бензин нархига қандай таъсир қилади?

Kun.uz мухбири мутахассисларнинг айни мавзудаги фикрлари билан қизиқди.

«Янги нархлар қандай бўлиши ва улар қандай шаклланиши ҳукумат белгилайдиган ўйин қоидаларига боғлиқ»

Юлий Юсупов, Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази директори:

– Бизда бензин ва дизель ёқилғиси нархлари давлат томонидан тартибга солинади, яъни белгилаб берилади. Нархлар анча олдинроқ эркин бозорга чиқарилиши керак эди, аммо ҳозир – бунинг учун қулай вақт. Чунки жаҳон бозорида нефть нархи кескин пасайиб бормоқда.

Янги нархлар қандай бўлиши ва улар қандай шаклланиши ҳукумат белгилайдиган ўйин қоидаларига боғлиқ. Агар ҳақиқатан ҳам эркин бозор қоидаларига амал қилинса, жаҳон бозорида кузатилаётган нархлар ортидан Ўзбекистонда ҳам ёқилғи нархларининг тушиши муқаррар.

Аммо биз сунъий монополияларни яратишни яхши кўрамиз (бунга автомобилсозлик саноати энг яққол мисол). Агар эркин бозор ўрнига шу каби монополия таъминотини яратилса, унда ҳаммаси расво бўлади. Аммо ўйин қоидалари ҳалол бўлишига умид қилиб қоламиз.

Ўзбекистонда эркин бозор шароитида ёқилғи нархи тахминан Қирғизистондаги каби бўлади (Қозоғистондан мўлжал олмаслик керак, чунки у ерда бензинга экспорт божларини ҳисобланмаслиги сабабли нархлар анчагина паст).

«Бозор эркин бўлмаса, нарх ҳам эркин бўлмайди»

Аввалроқ, 4 апрель куни АҚШнинг Висконсин университети докторанти Беҳзод Ҳошимов Telegram'даги каналида қуйидагича ёзганди.

– Нефть нархи яқин тарихдаги энг арзон маррага келди. Энергетика ва ёқилғи секторида ислоҳот қилиш учун бундан яхши вақт топиб бўлмайди. Ҳозир давлат бензин субсидияларидан воз кечиб, бутун ёқилғи секторини хусусийлаштириб юбориши учун бундан яхши вақт бўлмайди. Чунки бундай арзон нефть ҳисобига, субсидиялар олинганидан кейин ҳам, бензин нархи қимматлашмайди ва истеъмолчилар ислоҳотни хурсандчилик билан қабул қилишади. Давлат ҳам ҳарна бир нарса билан камроқ шуғулланади ва бюджет учун маблағ тежайди (Ўзбекистон 2017 йилда энергетика субсидияларига