Россия Олий суди ўзини изоляция қилиш режимини бузганлик учун жазони енгиллаштиришни тавсия қилди
Ўз-ўзини яккалаш (изоляция қилиш) режимини бузган, бироқ коронавирус юқтирганликда гумонланмаётган инсонлар маъмурий меъёр бўйича юмшоқроқ жазога тортилиши керак, дейилади Россия олий суди суд амалиёти шарҳида.
РБК нашрининг ёзишича, шу пайтгача Россия судлари қоида тариқасида ўз-ўзини яккалаш режимини бузганларга РФ МЖтКнинг 6.3-моддаси 2-қисми билан жазо белгилаб, уларга 15 мингдан 40 минг рублгача жарима белгилаб келаётган эди.
Олий суд МЖтКнинг 6.3-моддаси 2-қисмини фақат коронавирус юқтирганликда гумонланган, шунингдек, Россияга хориждан кириб келган, коронавирус юқтирган инсон билан контактга киришган, санитар врачнинг карантин тўғрисидаги кўрсатмаларига амал қилмаётган ёки Covid-19’дан даволанишдан бўйин товлаётганларга нисбатан қўллашни тавсия қилди.
Бошқа ҳолатлар МЖтКнинг 20.6.1-моддаси 1-қисми кўра малакаланиши керак. Унга кўра огоҳлантириш, 1 минг рублдан 30 минг рублгача жарима назарда тутилган.
Ўзбекистонда бу борада аҳвол қандай?
Президент Шавкат Мирзиёев ЖК, ЖПК ҳамда МЖтКга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолаган эди.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 54-моддаси таҳрири ўзгартирилган.
Энди карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024