Ўзбекистон | 17:50 / 23.04.2020
20033
1 дақиқада ўқилади

Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Эркин Ҳамроев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон президент қарори билан Эркин Жалилович Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

У Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмита раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. У мазкур лавозимга 11 февраль куни Ҳукумат қарори билан тайинланган эди.

Эркин Ҳамроев Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн (Германия) шаҳридаги дипломатик ваколатхонасида бош консул бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи охирида Илҳом Неъматов Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги собиқ элчиси Фарҳод Арзиев тайинланган, Илҳом Неъматов Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимига ўтказилганди.

Шу йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шерзод Асадов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

 

Мавзуга оид