15:14 / 24.04.2020
18986

Сифатли инфрақизил нурли термометр ва тепловизорларни Zon.uz дўконидан харид қилинг

Фото: Zon.uz

Тасаввур қилинг, катта корхонада фаолият олиб борасиз. Бирданига ҳамкасбингизни тоби қочиб қолди, тана ҳарорати ҳам кўтарилган. Лекин унинг иситмасини ўлчаш учун эса керакли асбоб йўқ. Бундай вазиятда инсон ҳароратини ўз вақтида назорат қилмаслик кўнгилсиз вазиятларга олиб келишини ва атрофдагилар саломатлигини ҳам хавф остига қўйиши мумкинлигини барчамиз яхши биламиз.

COVID-19 инфекцияси билан зарарланаётганлар сони тобора ошиб борар экан, корхона – ташкилотлар, турли савдо мажмуалари, бозорларда инсон ҳароратини ўлчовчи инфрақизил нурли термометр ва тепловизорларни ўрнатишга бўлган зарурат ҳам ортмоқда.Кўпчилик корхона ва ташкилотлар, савдо мажмуалари раҳбарлари ҳароратни масофадан туриб ўлчовчи қурилмаларни қандай топиш мумкинлиги борасида мурожаат қилишмоқда.

Zon.uz — бу ҳам онлайн, ҳам офлайн дўкон бўлиб, профессионал техникалар савдосига ихтисослашган. Инфрақизил нурли термометр ва тепловизорлар, қурилишда ишлатиладиган махсус ускуналар, инверторлар ва контроллерлар каби маҳсулотларни айнан Zon.uz’дан топишингиз мумкин.

Айни дамда Zon.uz дунёга машҳур UNI-T, Mitsubishi Electric, DELIXI каби чет эл корхоналари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Юқорида таъкидланганидек, талабларга кўра, Zon.uz дўконида UNI-T фирмасида ишлаб чиқарилган сифатли инфрақизил нурли термометр ва тепловизорлар савдоси ҳам йўлга қўйилди.Эндиликда сиз ушбу инфрақизил нурли термометр ва тепловизорларни харид қилиш учун бозорга ёки дўконга боришингизга ҳожат йўқ. Уйда қолган ҳолда маҳсулотларга онлайн буюртма бериш имкониятига эгасиз. Республикамиз бўйлаб шаҳар марказларигача етказиб бериш мутлақо бепул.

Харидорлар учун қурилмалар ҳақида қисқача фойдали маълумотлар:

Инфрақизил нурли термометр — инсон танасидан 5-10 см масофадан туриб, пешона ва бўйин соҳасига тутилган ҳолда ҳароратни аниқлаб беради.

Тепловизор — инсонга нисбатан 1-2 метр масофада туриб, яъни масофа сақлаган ҳолда унинг тана ҳароратини аниқлашга имкон беради, бу эса ўз навбатида инсон ҳароратини аниқлашга кетадиган вақтни тежайди ва хавфсизликни оширади. Тепловизорларнинг имконияти инфрақизил нурли термометрникидан анча юқори бўлиб, у билан бир пайтнинг ўзида 3тагача инсоннинг хароратини аниқлаш мумкин.Уни қулайлигига қараб ҳам қўлда, ҳам ихчам тарзда ясалган штативга ўрнатган ҳолда ишлатиш мумкин.

UTi165H — ушбу қурилмада аниқланган ҳарорат маълумотларини тепловизор хотирасида сақлаш имконияти мавжуд. Ҳар бир тепловизор 16Гб хотирага эга.

UTi165K — тепловизорни эса компьютерга улаган ҳолда ҳам ишлатиш мумкин. Бунда инсон ҳарорати тўғрисидаги маълумотни синхрон тарзда компьютерда кўриб кузатиб туриш мумкин. Агар инсон ҳарорати белгиланган ҳароратдан юқори бўлса компьютерга ўрнатилган махсус дастур огоҳлантирувчи сигнал беради.

«Йирик корхона ва ташкилотлар айрим ҳолларда шунчаки инфрақизил нурли термометрнинг ўзини харид қилишмоқда. Назаримда, бу бироз мураккабликларни келтириб чиқаради. Сабаби, инфрақизил нурли термометр атроф-муҳит ҳарорати 15-30°C бўлганида инсон ҳароратини юқори аниқликда ўлчайди.Инфрақизил нурли термометрларни ёпиқ биноларда қўллаган маъқул.Тепловизорлар эса шифохоналар, кўча, бозор, супермаркетлар ҳамда одамлар оқими кўп бўлган корхоналарда ўрнатилганда катта самара беради», – дейди Zon.uz компанияси бош менежери Шавкат Абдиев.

Харидорлар инфрақизил нурли термометр ва тепловизорлар ҳақида батафсил маълумотни Zon.uz дўконининг расмий сайтидан ва телеграм мессенжеридаги расмий каналидан олишлари мумкин.

Ўзингиз ва ходимларингиз соғлиғига бефарқ бўлманг!

Zon.uz - интернет дўкон

Call-центр: +998-71-205-55-35

Манзил: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси 20А.

Мўлжал: "Новза" метроси, Golden House "NOVZA" турар жой комплекси

Telegram: https://t.me/zonuzofficial

Instagram: www.instagram.com/zon.uz

Facebook: www.facebook.com/zonuzofficial

Youtube: https://bit.ly/2Y3pkLc

Реклама ҳуқуқи асосида

Top