Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони дарра уриб жазолашдан воз кечмоқда
Саудия Арабистони Олий суди ҳужжатига асосланиб, хабар тарқатаётган Reuters’га кўра, араблар дарра уриб жазолашдан воз кечмоқда.
Фото: REUTERS / Huseyin Aldemir
Қирол Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ва унинг ўғли, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ол Сауд томонидан ўтказилаётган инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотлар доирасида шундай қарорга келинган.
Жиноятчиларга энди дарра уриш ўрнига жазонинг бошқа кўринишлари қўлланилади: жарималар ёки озодликдан маҳрум этиш. Reuters’нинг қайд этишича, шариат қонун-қоидаларига тўғри келадиган ҳуқуқ тизимининг тартибга солинмаганлиги қозиларнинг диний матнларни ўзларича талқин қилишига замин яратган. Шу сабабли дарра уриб жазолаш қўлланиладиган жиноятлар доираси жуда кенг бўлган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари шилқимлик қилиш, жамоат жойларида маст ҳолда бўлиш каби ҳолатлар учун ҳам дарра билан жазолаш ҳолатлари рўй берганини қайд этишган.
Дарра уриш билан боғлиқ энг резонансли вазият 2015 йилда рўй берган, деб эслатади BBC. Ўшанда блогер Роиф Бадавий кибержиноятчилик ва Ислом динини таҳқирлагани учун 1000 дарра жазога ҳукм қилинган, бироқ халқаро норозиликдан сўнг жазо бекор бўлган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026
Араб давлатлари Трампни «Эронга имконият беришга» кўндирди – ОАВ
18:27 / 13.01.2026
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
18:36 / 12.01.2026