Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекобод туманида сув тошқини содир бўлди
Тошкент вилояти Бекобод туманида 2020 йил 29-30 апрель куни сув тошқини ҳодисаси содир бўлди.
2020 йилнинг 29 апрель куни соат тахминан 22:00 да Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Навбаҳор” ҳудуди, 1-бўлим, “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сардобсой” (бошланиш қисми қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудида) сойининг сув оқими кескин кўтарилиб, ўзанидан тошган.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Мазкур ҳолат вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан назоратга олиниб, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи томонидан зарар кўрган аҳоли хонадонларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрилмоқда.
Ҳудудга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб қилинган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
18:19 / 13.07.2026
Бекободда янги соҳил, музей ва боғ: президент амалга оширилган ишлар билан танишди
14:36 / 13.07.2026
Мамлакатда 1,5 млрд тонна темир руда захираси мавжуд – президент
11:13 / 13.07.2026
Шавкат Мирзиёев Бекободга электропоездда борди
09:08 / 13.07.2026