Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Тошкент филиали биноси қурилади
Ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу соҳадаги стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда дастурий ва юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга кўмаклашиш мақсадида ҳукумат ҳужжати қабул қилинади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:
Тошкент шаҳри Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳудудининг 3800 кв.м. ер майдонини “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси” МЧЖ тасарруфига ўтказиш ҳамда ушбу ер майдонида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Тошкент филиалининг биносини қуриш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бош лойиҳаловчи ва бош пудратчи ташкилоти билан биргаликда:
Технопарк Тошкент филиали қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда ва муддатларда ишлаб чиқилишини, кўриб чиқилишини ва ваколатли органларда экспертизадан ўтказилишини;
2020 йилнинг 31 декабрига қадар Технопарк Тошкент филиалини қуриш ва ҳудудни ободонлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминлайди.
Технопарк Тошкент филиалининг қурилишини молиялаштириш Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Дирекция сўровига кўра Технопарк Тошкент филиалининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиши бўйича техник шартларнинг тақдим этилишини таъминлайдилар.
Дирекция, Технопарк Тошкент филиалининг ичимлик сув ва канализация тармоқларига уланишга техник шартларини ишлаб чиқиш учун зарур ичимлик сув ва оқова сув ҳажмини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим этилишини таъминлайди.
Қурилиш вазирлиги Технопарк Тошкент филиалини қуриш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан белгиланган тартибда архитектура-қурилиш назоратини ўрнатади.
Мавзуга оид
15:47
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026